Нодирбек Абдусатторов Жаҳон чемпионатидаги юришини ғалаба билан бошлади
Самарқандда илк бор Рапид ва Блиц бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 26 декабрь куни Самарқанд шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионатининг дастлабки тур ўйинлари старт олди.
Рапид йўналиши 1-турида нидерландиялик Вролижк Лиамга қарши оқ доналарда баҳс олиб борган Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов рақиби устидан ғалаба қозонди.
1-турда мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланган норвегиялик Магнус Карлсен черногориялик Никита Петров билан оқ доналарда баҳс олиб боради.







