"Муҳим ғалаба! Биз тўхтамаймиз"
Роналду кечаги ғалаба ҳақида гапирди.

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг Саудия Арабистони Про-лигасининг 17-турида "Ал-Иттиҳод"га қарши ўйиндаги ғалабаси (5:2) ҳақида фикр билдирди. Ушбу учрашувда португалиялик дубл қайд этди.
"Муҳим ғалаба! Биз тўхтамаймиз!" — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, Роналду "Ал-Наср"да 2023 йилнинг январидан буён тўп сурмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда Роналду "Ал-Наср" сафида барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.







