Педри Испания Суперкубогини ўтказиб юборади
Унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

"Бaрселона" яримҳимоячиси ўтган ҳафта машғулот пайтида мушакларидан жароҳат олган ва 2-3 ҳафтани ўтказиб юбориши хабар қилинганди.
Бироқ жароҳат дастлаб тахмин қилинганидан ҳам жиддийроқ бўлиб чиқди. Каталония клуби мураббийлар штаби шифокорлар ва физиотерапевтлар билан вазиятни муҳокама қилишди ҳамда яримҳимоячи январь ойи ўрталарида бўлиб ўтадиган Испания Суперкубоги ўйинларини ўтказиб юбориши керак, деган хулосага келишди.
Таъкидланишича, футболчи аввал ҳам шундай жароҳат олган ва вазиятни оғирлаштирмаслик учун шошилиш ярамайди. Тиббий текширувга кўра, Педри январь ойи охирида сафга қайтиши мумкин.







