"Нюкасл" Де Хеани эркин агент сифатида сотиб олмоқчи
Футболчининг тахминий нархи 8 миллион еврони ташкил қилади.

"Манчестер Юнайтед" ва «Атлетико» клубларининг собиқ дарвозабони Давид де Хеа "Нюкасл" футболчисига айланиши мумкин.
Манба берган хабарга кўра, "сўнғизлар" раҳбарияти 33 ёшли испаниялик футболчига яқин вақт ичида шартнома таклиф қилишга қарор қилган. Айни дамда футболчи клубсиз.
2022/2023 йилги мавсумда Де Хеа "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақаларда 58 та ўйин ўтказди. Футболчининг манкунианликлар билан шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етган. Томонлар келишувни узайтирмасликка қарор қилишди. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 8 миллион еврони ташкил қилади.
Аввалроқ "Нюкасл" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Калвин Филлипсга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.







