"Реал" клуби қишда ҳимоячи сотиб олади
Клубнинг олдида битта вариант бор.

Мадриднинг "Реал" клуби қишда "Лацио" марказий ҳимоячиси Марио Гилани сотиб олиши мумкин.
Манбага кўра, клуб 23 ёшли испаниялик футболчига бўлган ҳуқуқларнинг ярмига эгалик қилади ва уларда сотиб олишнинг устувор варианти ҳам бор. "Реал Мадрид"нинг икки асосий марказий ҳимоячилари Эдер Милитао ва Давид Алабанинг хочсимон боғламлари йиртилиб, 2023/2024 йилги мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.
Гила "Лацио"га 2022 йилнинг июлида "Кастиля РМ"дан келиб қўшилган эди. Трансфер суммаси 6 миллион еврони ташкил этди. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт ҳимоячини 3 миллион еврога баҳоламоқда.







