Ўзбекистон

Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари учун божсиз режим яна бир йилга узайтирилди

Бу бўйича Президент фармони қабул қилинди.

Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари учун божсиз режим яна бир йилга узайтирилди

 

“Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинди. Фармон нархлар барқарорлигини сақлашга қаратилган.

 

Фармон билан, 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сонли фармоннинг 1-иловасида ҳамда 2023 йил 23 мартдаги ПФ-41-сонли фармоннинг иловасида келтирилган товарларга импорт божхона божининг нол ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди. Бунгача бу муддат 2024 йил 1 январгача эди.

 

Божсиз режим амал қилаётган товарлар қаторига балиқ, гўшт, ун, ўсимлик ёғи ва бошқа ёғлар, қуюлтирилган сут, қаймоқ, сариёғ, йогурт, пишлоқ, творог, тухум, банан, цитрус мевалар, янги ёки қуритилган хурмо, янги олма, нок, беҳи, чой, кофе, ёрмалар, хамиртуруш, қандолат маҳсулотлари, мурабболар, макарон маҳсулотлари ва бошқалар киради.

 

Янги фармонга кўра, улар қаторига 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача қуйидагилар ҳам қўшилади (Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг нол ставкаси қўлланади):

 

  • янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207);

     

  • кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари (ТИФ ТН коди 1512).

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"