Фарғонада Telegram орқали вирус тарқатган йигит ушланди
У 2 йилгача қамалиши мумкин.

Фарғонада Telegram канали орқали вирус иловалар тарқатиб келган ёш хакер ушланди. Тезкор қидирув тадбирида у Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи 16 ёшли н.И. исмли шахс экани аниқланган.
Йигит Телеграмʼда «Ромео» номли профили орқали Darkweb номли канал очиб, ушбу каналга зарарли иловаларни жойлаштириб, тарқатиб келган.
Ҳолат юзасидан Н.И.га Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, йигит томонидан содир этилиб, фош этилмай қолган шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.







