Дам олиш кунлари деярли барча ҳокимлар ишга чиққан
Бу ҳақда "E-qaror" платформасида маълумотлар бор.

Президентнинг ПФ-270-сон фармони билан 2023 йил 30 декабрь дам олиш куни, деб белгиланган. Шунга қарамай деярли барча вилоят ҳамда туман ҳокимлари шу куни ишга чиқиб, қарорларга имзо қўйган. Бу ҳақида “E-qaror” платформасида маълумотлар бор.
Бундан ташқари, президентнинг ПФ-213-сон фармони билан 2024 йил 2 январь ҳам дам олиш куни, деб белгиланган. Аммо ҳокимлар ишга чиқиб, қарор ва фармойишларга имзо қўйган.
Нишон туманида эса 2023 йил 29 декабрдаги кенгаш қарорига 2 январ куни ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Демак, мазкур туман ҳокимлигидагилар ҳам бугун ишга чиққан.
Дам олиш куни ишга чиқаётган ҳокимлик ва ташкилотлар сафи ортиб бормоқда.
Бу ҳолат Мустақиллик байрамида, 2 сентябрда ҳам кузатилганди.







