Ўзбекистон

2023 йилда Тошкент вилояти божхоначилари томонидан 167 килограмм гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди

Вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати йил якуни бўйича соҳада қилинган ишлар юзасидан Zamon.uz'га маълумот берди.

2023 йилда Тошкент вилояти божхоначилари томонидан 167 килограмм гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди

 

Тизимда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида йил якунига қадар барча бўлинма, гуруҳ ва божхона постларида фуқароларга замон талаблари даражасида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.

 

 

"2023 йил давомида амалга оширилган ишлар кўламига назар ташлар эканмиз, барча жараёнлар тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга янада қулай шароитлар яратиш, аҳоли вакилларига божхона назорати ва расмийлаштирув вақтини оптимал даражада тежаш ҳамда божхона терминалларидаги тирбандликларни олдини олишга йўналтирилганлигига гувоҳ бўламиз", — дейди Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Олимжон Хожиматов.

 

2023 йилда Тошкент вилоятининг ташқи савдо айланмаси 7 миллиард  долларига тенг бўлди. Экспорт ҳажми 2 миллиард импорт салмоғи эса 5 миллиард долларини ташкил этди. Хорижий давлатлардан тегишли хом ашё, бутловчи қисмлар, технологиялар кириб келишида ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган турли хил саноат маҳсулотлари, деҳқон ва фермерларимизнинг пешона тери эвазига етиштирилган сархил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга экспорт қилишда тегишли ҳужжатларни тезкор расмийлаштириш, юкларни синчковлик билан назоратдан ўтказишда божхона постларидаги навбатчилик қисмлари куну тун меҳнат қилди.

 

 

Вилоятнинг қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудлари орқали контрабанда ашёларини юртимизга ноқонуний кириб келишини олдини олиш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилди. Натижада, 2023 йил давомида Божхона бошқармасининг тезкор тузулмалари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига бир неча бор чек қўйилди. Тезкор тадбирлар давомида 167 килограмм гиёҳванд воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши фош этилди. Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади ва шу йилнинг ўзида қиймати салкам 6 миллиард сўм қарийб 332 минг қути акциз маркалари бўлмаган тамаки маҳсулотлари айланмасига ҳам барҳам берилди.

 

Аҳоли саломатлиги муҳофазасини таъминлаш мақсадида эса ходимларимиз томонидан 900 мингдан зиёд  сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний айланмаси олди олинди.

 

 

 

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор яратилаётган қулайликлар иқтисодиётимизнинг ривожланишига йўл очмоқда.

 

Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятни доимий  қўллаб-қувватлаш, улар дуч келаётган мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимига расмийлаштириш тартиби бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги Фармони билан хориждан импорт қилинадиган хомашё ва материалларни қайта ишлаш истагида бўлган тадбиркорлик субъектлари ушбу божхона режимидан фойдаланилганда, божхона тўловлари ундирилмаслиги ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаслиги каби афзалликлари билан кенг имкониятлар очиб берилмоқда.

 

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида Тошкент вилояти ҳудудидаги 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан хориждан олиб келинган 397,1 минг тонна, қиймати қарийб 114,5 миллион долларга тенг бўлган хом-ашёлар “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштирилган. Қайта ишлангандан сўнг хорижга юборилган тайёр маҳсулотлар қиймати салкам 263 миллион долларини ташкил этган.

 

 

Шунингдек, 2023 йилда Гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳам салмоқли бўлди. Вилоят божхона бошқармасида хизмат қилаётган 656 ходимлардан 78 нафарини аёллар ташкил этади. Эркак ходимлар билан тенг ҳуқуқли ва елкама елка хизмат олиб боради. Жорий йил давомида юрт тинчлиги, фаровонлигини асрашда, иқтисодий сарҳадлар хавфсизлигини таъминлаш борасида юқори натижаларга эришган 15% аёллар юқори унвонлар берилди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"