"Бавария" Тухел ўрнига бошқа мураббий топди
У ҳозирда Бундеслига жамоасини бошқармоқда.

Хабарларга кўра, "Бавария" раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Томас Тухел билан ҳамкорлик якунланганидан кейин жамоани Хаби Алонсога топширадиган бўлди.
Испаниялик мутахассис "Байер"ни муваффақиятли бошқармоқда. Леверкузенликлар жорий мавсумда "Бавария"дан чемпионликни тортиб олиш учун курашяпти.
Аслида Хаби Алонсо "Реал" бош мураббийлигига ҳам асосий номзод саналарди. Бироқ, мадридликлар янги йил арафасида Карло Анчелотти билан амалдаги шартномани 2026 йилнинг ёзигача узайтирди.
Хаби Алонсонинг ҳам ҳозирги клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.







