Жиззахда Gentra трансформаторга бориб урилиши оқибатида аҳоли "свет"сиз қолди
Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.

Жиззах вилоятида Gentra трансформаторга бориб урилиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ хабар берди.

Жамиятнинг Жиззах ҳудудий филиали хабарига кўра, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Сўғдиёна” МФЙ ҳудудидаги “Гандумтош” тармоғидан чиқувчи 257-сонли трансформаторни Gentra автомобили уриб кетиши оқибатида электр таъминоти узилган. Ҳайдовчига тан жароҳати етмаган.

Айни пайтда воқеа жойига Ш.Рашидов туман электр таъминоти корхонаси масъуллари томонидан захира трансформатори олиб келиниб, трансформаторни алмаштириш ва электр таъминотини тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.








