энг долзарб

Пойтахтда яроқсиз дори сотаётган фирма аниқланди

Фармацевтика мутахассислари текширувига фуқаро мурожаати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Пойтахтда яроқсиз дори сотаётган фирма аниқланди

Фармацевтика хавфсизлиги маркази хабарига кўра, Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси мутахассислари томонидан фуқаро мурожаати асосида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчаси, 28А-уй манзилида жойлашган “Муяссар Мед” МЧЖга тегишли дорихонада текширув ўтказилган. 

 

Таҳлиллар натижасига кўра, 69 турдаги дори воситаси тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ҳамда 71 турдаги дори воситасига мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланган.

 

Юқоридаги ҳолатлар бўйича, “Муяссар Мед” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун, 2019 йил 9 февралда берилган №480-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Муяссар Мед” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.

 

Маълумот ўрнида, "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга мувофиқ, 2024-йил 17-февралдан бошлаб, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (1 йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилганда унга 1 йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. 

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"