Қозоғистонда Россиянинг 10 дан ортиқ телеканаллари эфирдан олиб ташланди
Аввалроқ мамлакат ҳукумати қарори билан Россиянинг асосий тарғибот каналлари — "Sputnik24" портали ва "Царьград" сайти блокланганди.

Қозоғистон миллий телерадиоэшиттириш оператори “Казтелерадио” ОАЖ ҳамкори "TVCOM" бир қатор Россия телеканалларини сунъий йўлдош ва интернет-телевидениеси – "МДҲнинг Биринчи канали", "Дом Кино", "Победа" ва бошқа телеканалларни трансляция қилишни тўхтатди. Компания раҳбарияти "хорижий каналлар улушини аста-секин камайтираётганини" маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат ҳукумати қарори билан Россия Федерациясининг асосий тарғибот каналларини эфирга узатувчи "Sputnik24" портали ва "Царьград" сайти блокланган эди.





