"Челси" январда супертрансферларни амалга оширмоқчи
У АПЛ жамоаси вакили.

"Челси" қишки трансферлар даврида жамоа таркибини кучайтиришга урғу қаратади. Лондонликлар янги ўйинчилар олиб келинадиган позицияларни аниқлаб олди.
Манбаларга кўра, бош мураббий Маурисио Почеттино клуб раҳбариятига жамоа юқори даражада ўйнаши учун унга янги дарвозабон, ўнг қанот ҳимоячиси ва кўп гол ура оладиган ҳужумчи кераклигини маълум қилган.
Мураббийлар штаби ҳимоя чизиғига “Астон Вилла” вакили Метти Кешни олиб келишни мўлжаллаяпти. Бу футболчи жуда кўп жароҳат олаётган жамоа сардори Рис Жеймснинг ўрнини эгаллаши керак.
"Аристократлар" асосий ҳужумчи вазифасини "Наполи" тўпурари Виктор Осимхен ёки «Интер» форварди Лаутаро Мартинесга топширмоқчи.







