Наманганда 3 балли зилзила юз берди
У вилоятнинг 5 та ҳудудига сезилган.

Бугун, 5 январь куни маҳаллий вақт билан 21:59 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2-3 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.
Эпицентр: Наманган вилояти, Чортоқ тумани
Зилзила координаталари: 41,11 градус шимолий кенглик; 71,81 градус шарқий узунлик.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 218 км жанубий-шарқда кузатилган.







