ССВга янги раҳбар тайинланди
Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони қабул қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар берди.
Давлат раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди.







