Ўзбекистон

Тошкентда иссиқ сув истеъмолчиларга лойқа қора зарралар билан етказиб берилди

Ҳолатга шаҳар ҳокимияти муносабат билдирди.

Тошкентда иссиқ сув истеъмолчиларга лойқа қора зарралар билан етказиб берилди

Тошкентда Ижтимоий тармоқлар орқали истеъмолчилардан иссиқ сувда лойқалик билан қора зарралар мавжудлиги юзасидан шикоятлар келиб туша бошлади. Бунга шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, лаборатория ходимлари томонидан зудлик билан 1-ИМ қозонхонасидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган иссиқ сув таҳлили ўтказилган.

 

Аниқланишича, 2024 йил 2 январдан 3 январга ўтар кечаси 1-ИМ қозонхонасида сувни тозалаш фильтридан сульфатланган кўмир ажралиб чиққан. «ВEТ» МЧЖ ХК иситиш тармоқларига қозонхонадан сульфатланган кўмир тушиши натижасида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлган. Иссиқ сув параметрлари, ранг ва лойқаликдан ташқари, нормал ҳолатда.  

 

Сулфокўмир сувни фильтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавф туғдирмайди. 1-ИМ қозонхона ходимлари томонидан иссиқлик тармоқларида сульфатланган кўмир оқими бартараф этилган. Айни пайтда вазият қозонхона ва техник ходимлари томонидан назоратга олинган. 

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

custom img

Қатарда ўзбекистонликлар учун 5 500 долларгача маошли иш ўринлари таклиф этилди

Иш берувчи авиачипта, ишчи визаси, аэропорт трансфери ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

custom img

Жиззахда қарийб 14 кг “опий”ни сотиш ва тарқатишни режалаштирган шахслар ушланди

Уч нафар шахс Тожикистондаги наркокурерлар қолдирган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш орқали даромад орттиришни режалаштирган.

custom img

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У имтиёзли кредит ажратиб, ўз эҳтиёҳлари учун сарфлаб юборган.

custom img

Ўзбекистонда ортиб қолган 1-синф ўқув қуроллари боғчаларга берилади

Яроқлилик муддати тугайдиган ортиқча ўқув қуроллари давлат боғчаларининг мактабга тайёрлов гуруҳларига ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"