Иноуе ва Аҳмадалиев жанги Саудияда ташкил этилиши мумкин
Баҳс сентябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган Наоя Иноуе 2024 йилда 3 та жанг ўтказишни режалаштиришмоқда.
Буларнинг биринчиси май ойида, Японияда WБC камарига даъвогар Луис Нери билан бўлса, Иноуе ва ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев жангини ташкил этиш учун Саудия Арабистони қизиқиш билдирмоқда.
Бу баҳс сентябрь ойига режа қилинган. Қолаверса, декабрь ойида Жон Риел Казиморо ёки Сам Гоодманга қарши баҳслар ўтказилади.







