Қотилга айланган спортчи озод қилинди
37 ёшли спортчининг жазо муддати 2029 йилда тугайди.

Жанубий Африкада ўн йил аввал қотиллик содир этган олти карра Паралимпия чемпиони шартли равишда озод қилинди.
Параатлет Оскар Писториус 2013 йили ўз севгилисига бир неча бор ўқ узгач, қамоққа ҳукм қилинган ва 2016 йили унга 13 йилу 5 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
Маълум қилинишича, 37 ёшли спортчи 2029 йилда жазо муддати тўлиқ тугагунига қадар расмийларнинг рухсатисиз Преторияни тарк эта олмайди.
Бундан ташқари, унга спиртли ичимликлар ичиш ва журналистлар билан мулоқот қилиш ҳам тақиқланади.







