Бангладешда 14 та сайлов участкази ёқиб юборилди
Мухолифатчилар поездга ҳам ўт қўйишган.

Бангладешда сайловлар олдидан камида 14 та сайлов участкаси ёқиб юборилди.
Бундан ташқари, жума куни ҳужумчилар шаҳар ташқарисидаги поездга ўт қўйиб, тўрт йўловчини ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
Аксарият мухолифат партиялари амалдаги Бош вазир Шайх Ҳасина Вазед кетма-кет тўртинчи муддатга сайланмоқчи бўлган сайловни бойкот қилмоқда.
У 2009 йилнинг январидан буён мамлакат бош вазири лавозимида ишлаб келаётганди.







