Афсонавий футболчи Франс Беккенбауэр вафот этди
У 78 ёшда эди.

Германиялик футболчи ва мураббий Франс Беккенбауэр 78 ёшида вафот этди.
Германия терма жамоаси таркибида Беккенбауэр 1974 йилда жаҳон чемпиони бўлган. Шунингдек, у икки карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. Клуб даражасида у 1964-1977 йиллар оралиғида «Бавария» сафида 400 дан ортиқ ўйин ўтказган.







