Бокуда углерод оксиди миқдори нормадан ошиб кетди
Бу ҳақда Озарбайжон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги маълум қилди.

Боку шаҳрида бир сутка давомида ифлослантирувчи газ аралашмаларида углерод оксиди миқдори меъёрдан 1,2 баравар кўп бўлгани аниқланди. Бу ҳақда якшанба куни Озарбайжон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, углерод оксиди миқдори меъёрдан ошишига транспорт ҳаракатининг интенсивлиги, саноат корхоналари фаолияти ва бошқа антропоген таъсирлар сабаб бўлмоқда.







