энг долзарб

"Абу Сахий" бозори собиқ раҳбарининг қизи ва невараси ўғирлаб кетилган

Давронбек Алимбековдан оила аъзоларини қўйиб юбориш учун 10 миллион доллар талаб қилингани маълум бўлди.

"Абу Сахий" бозори собиқ раҳбарининг қизи ва невараси ўғирлаб кетилган

 

Bugun.uz маълумотларига кўра, "Абу Сахий" бозорининг собиқ раҳбари, ҳозирда Буюк Британияда яшаб келаётган Давронбек Алимбековдан пул ундириш мақсадида бир нечта шахслар унинг Ўзбекистондаги оила аъзоларини ўғирлаб, эвазига пул талаб қилишни режалаштирган.

 

2023 йилнинг 9 март куни эрталаб унинг қизи М.О. фарзандини боғчага олиб кетаётганида уларнинг йўлини тўсиб, сохта қурол билан қўрқитиб олиб қочишган. Ушбу шахслар ижарага олинган машинадан ўғирланган рақам тақиб фойдаланишган.

 

Шунингдек, жабрланувчиларнинг қимматбаҳо, хусусан, 250 миллион сўмга яқин буюмлари олиб қўйилган. Жабрланувчиларнинг манзиллари ва бошқа маълумотлар уларнинг шахсий ҳайдовчиси Ж.М .томонидан берилгани аниқланган.

 

М.О ва унинг фарзанди И.М. сақлаб туриш учун олдиндан банд қилинган ижара уйига олиб кетилган ва уларнинг машинаси излардан тозаланиб, Яшнобод туманидаги 145-сонли автосарой ҳудудида қолдириб кетилган. Шундан сўнг, ушбу шахслар Давронбек Алимбековнинг ёрдамчисига боғланиб, жабрланувчиларнинг Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилганини билдириб, кўрсатилган криптоҳамёнга маълум вақт ичида 10 миллион доллар миқдоридаги пулларни ўтказишини талаб қилган.

 

Бироқ, олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида ушбу шахслар қўлга олиниб, жабрланувчилар уйига қайтарилган.

 

Аниқланишича, мазкур жиноят ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этган Ўзбекистондаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг ҳар бирига маълум вазифалар юклатилган бўлиб, бир нечтасига ўғирланиши лозим бўлган шахслар ҳақида, хусусан, манзил ва вақти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш юклатилган бўлса, бошқалар керакли жиҳоз, автомобиль, авто рақам ва ижара уйларни топган.

 

Шунингдек, Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиб келган уларнинг жиноий шериклари ҳудудни ўрганиш, жабрланувчиларни ушлаб туриш, руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш ҳамда вазият бўйича Америкадаги «Роха» лақабли шахсга маълумот етказиб туриш билан шуғулланган. Ҳаракатларда бевосита қатнашиш эвазига катта миқдордаги пул ваъда қилинган.

 

Қўлга олинган шахсларнинг тергов жараёнларида берган кўрсатмаларида уларнинг бир нечтаси ваъда қилинган катта миқдордаги пул учун ушбу ҳаракатни содир этганликларини билдирган бўлса, айримлар Давронбек Алимбековда шахсий адовати борлигини маълум қилган.

 

Жумладан, ҳайдовчи Ж.М. бошлиғи унга нисбатан доимий қўпол ва адолатсиз муносабатда бўлиб келганлиги учун ҳам шу ишга қўл урганлигини билдирган. М.И. нинг айтишича, 2022 йилда унга Давронбек Алимбеков Ўзбекистонга Туркиядан маҳсулотлар олиб киришига "Абу Сахий"нинг норасмий раҳбари "Ҳожи Уйғур" лақабли шахс тўсқинлик қилаётганини айтиб, "уни йўқотиш" учун одам топишни, эвазига 1 миллион доллар беришни ваъда қилган.

 

Бироқ М.И бир нечта чечен миллатига мансуб шундай одамларни топганида Давронбек Алимбеков алоқани узиб, телефонларига жавоб бермай қўйган. Ёлланиши кутилган шахслар эса уни сиқувга олган ва овора қилгани учун оила аъзолари билан унга таҳдид қилган.

 

Шунингдек, қўлга олинган шахслардан яна бири Б.Б. катта пул эвазига Қозоғистондан мана шу иш учун келганини, бироқ белгиланган вақтда унга ҳам ваъда қилинган пул маблағлари берилмагани учун жабрланувчиларни ўзи такси буюриб, уйига қўйиб юборганини билдириб кўрсатма берган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд ҳукмига кўра, иш бўйича 9 киши бир қанча моддалар билан айбли деб топилиб, уларга нисбатан 8 йилдан 18 йилгача муддатда узоқ йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"