Ўзбекистон

Амрилло Иноятов янги лавозимга тайинланди

У 2022 йил декабрида соғлиқни сақлаш вазирига айланганди.

Амрилло Иноятов янги лавозимга тайинланди

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Амрилло Шодиевич Иноятов Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

2023 йилнинг сентябрь ойида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил қилинганди.

 

Амрилло Иноятов 1979 йилда туғилган. 2001 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини, 2005 йилда Тошкент тиббиёт академиясида «Болалар юз-жағ жарроҳлиги» мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаган. 

 

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти илмий-текшириш лабораториясида бошлаган. 2006-2014 йилларда ушбу институтнинг «Хирургик стоматология» кафедраси ассистенти, мазкур кафедра мудири, Стоматология факултети декани вазифаларида ишлаган. 2014-2020 йилларда Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиалининг Стоматология факултети декани, ушбу филиал директори, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият кўрсатган.

 

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Амрилло Иноятов 2020 йил июлида Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган. 

 

2020 йил ноябрдан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2022 йил декабрида соғлиқни сақлаш вазирига айланганди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"