Ўзбекистон

Бозорларимизни юртимизнинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак — Президент

Давлат раҳбари туризм масканларини барпо этишга оид тақдимот билан танишди.

Бозорларимизни юртимизнинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак — Президент

Шавкат Мирзиёев савдо ва хизматларни ривожлантириш, туризм ва маданият масканларини барпо этишга оид тақдимот билан танишди.

 

Бу ҳақда ўтган йили 18 декабрда бўлган видеоселектор йиғилишида топшириқлар берилган эди. Хусусан, мамлакатимизда туризм салоҳияти катта экани, уни самарали ишга солиб, туризм масканлари ва меҳмон ўринларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланганди.

 

Тақдимотда шунга мувофиқ тайёрланган лойиҳалар кўриб чиқилди.

 

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Тошкент вилоятининг Паркент тумани тоғлари жуда хушманзара. Айниқса, баҳор-ёз мавсумида сайёҳлар билан гавжум. Бу борадаги шароитларни кенгайтириш мақсадида Шаҳрисабздаги Мираки, Паркентнинг Нуробод ва Кумушкон ҳудудларида замонавий дам олиш масканларини барпо этиш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, Қашқадарёдаги Майданак тоғ масканида енгил конструкцияли хостеллар қуриш, мавжуд биноларни савдо ва хизматларга қайта ихтисослаштириш, ҳудудни ободонлаштириш мўлжалланган.

 

Туристлар борадиган жойлардан бири бу – бозор. Лекин бугунги кунда айрим бозорларимиз туристлар учун жозибадор эмас, уларда миллий колорит етишмайди.

 

Шу боис давлат раҳбари миллий маданиятимизни акс эттирган бозор мажмуалари лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифасини қўйган эди. Тақдимотда тарихий шаҳарларимиздаги бозорларни туристлар учун жозибадор масканларга айлантириш бўйича дастлабки лойиҳалар намойиш қилинди.

 

– Бозорларимизнинг ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда уларни юртимизнинг “ташриф қоғози”га айлантириш керак. Озиқ-овқат, кийим-кечак, заргарлик дўконлари, ошхоналар, кўнгилочар масканлар ҳамоҳанг бўлиши, харидорлар ва туристларни ўзига жалб қилиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Бу борада Туркия ва араб мамлакатлари тажрибасини ўрганиш, лойиҳалаштиришга хорижий мутахассисларни таклиф этиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

 

Тақдимотда Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби туризм марказларида қурилиши режалаштирилаётган бозорлар ҳақида ҳам ахборот берилди. Давлатимиз раҳбари уларда ҳам ҳудудий колоритни акс эттириш, туристлар учун кенгроқ шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Президент Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг мажлисида Тошкент давлат цирки фаолиятини яхшилаш масаласига тўхталиб ўтган эди. Бугунги тақдимотда ушбу маданият даргоҳини таъмирлаш, соҳа учун кадрлар тайёрлашда таълим ва амалиётни уйғунлаштириш мақсадида 300 ўринли ўқув биносини барпо этиш режалари муҳокама қилинди.

 

Давлат раҳбари лойиҳаларни такомиллаштириш ва сифатли қуриш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берди.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"