Жаҳон

Эквадорда таниқли мафиоз қамоқхонадан қочди

Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Эквадорда таниқли мафиоз қамоқхонадан қочди

 

Фито лақабли Адолфо Масияс Вилямар Los Choneros номли қудратли мафия гуруҳини бошқарган ва 12 йилдан бери қамоқхонада сақланган.

 

Вилямарнинг камераси Гуаякилдаги қамоқхонанинг бир қисмида жойлашган бўлиб, қаттиқ қўриқланиши керак бўлган.

 

Эквадор президенти Даниэл Нобоа шу ҳолат сабабли мамлакатда 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фавқулодда ҳолат даврида жамоат йиғилишлари вақтинча тақиқланди, унда комендантлик соати амал қилади.

 

"Наркотеррор гуруҳлари бизни қўрқитмоқчи ва биз уларнинг талабига бўйсунамиз деб ўйлашмоқда. Аммо биз террорчилар билан музокаралар олиб бормаймиз ва мамлакатда тинчлик ўрнатмагунимизча тинчланмаймиз", — деди президент Нобоа.

 

35 ёшли Даниэл Нобоа ўтган йилнинг октябрида бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонган. Сайлов кампанияси вақтида номзодлардан бири, собиқ журналист ва мафияга қарши курашчи Фернандо Вилявисенсио ўлдирилган. Вилявесенсиога таҳдид қилган Los Choneros ва Фитонинг шахсан бу қотилликка алоқадорлиги гумон қилинмоқда.

custom img

АҚШ Россия ва Эронга қарши санкцияларни кучайтирилиши мумкин

Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди.

custom img

АҚШ тарихида биринчи марта мусулмон эркак сенатор бўлиши мумкин

41 ёшлик Абдул Эл-Саед Мичиганда Сенат учун праймеризда ғалаба қозонди.

custom img

Эрон АҚШ билан келишувга тайёр эди — Пезешкиан

Эрон президенти АҚШ билан барбод бўлган келишув тафсилотларини илк бор ошкор қилди.

custom img

Афғонистонда ҳар уч кишидан бири очлик хавфи остида

Мамлакатда 14 миллиондан ортиқ киши жиддий озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда.

custom img

Россия яқин ҳафталарда НАТО давлатларидан бирига зарба бериши мумкин

Разведка ҳисоботида Россиянинг бундай ҳаракати куз ойларидан 2029 йилгача бўлган даврда юз бериши мумкинлиги қайд этилган.

custom img

"Бизга бошқа театр керак эмас" — Ғолибаф Трампга

Эрон парламенти спикери Трампни таҳдидларни тўхтатиб, Эрон билан боғлиқ мажбуриятларини бажаришга чақирди.

custom img

Россияда ЙТҲ оқибатида икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Марҳумларнинг жасадлари суд-тиббий экспертизадан сўнг Ўзбекистонга қайтарилади.

custom img

Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон қўшма мудофаа келишувини имзолади

Томонлар бир давлатга қарши қуролли ҳужумни учаласига қарши ҳужум сифатида кўришга келишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"