Япониядаги зилзила қурбонлари 200 дан ошди
Ҳозирда бедарак йўқолганлар қидирилмоқда.

Япония ғарбидаги Ишикава провинцияси ва Ното яримороли қирғоқларида содир бўлган зилзилаларда қурбон бўлганлар сони 206 нафарга етди.
Штат бўйлаб 22 та ҳудуддаги 400 та эвакуация пунктида жами 26 минг киши қолиб кетган.
Касалхоналарда 567 киши даволанмоқда, 52 кишини қидириш ишлари давом этяпти.
Қидирув-қутқарув ишларида 6 минг 300 нафар мудофаа кучлари ходимлари иштирок этмоқда







