Ўзбекистонда ер қимирлади
Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.

11 январь куни куни Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Соат 14:20 да қайд этилган зилзила координаталари: 36,7 градус шимолий кенглик; 70,34 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 180 км.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 279 км;
Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км;
Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км;
Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км;
Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км;
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км;
Андижон вилоятида 2 балл, 486 км;
Наманган вилоятида 2 балл, 492 км;
Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км;
Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.







