Ўзбекистон

Энди судьялар фақат ОАВ орқали ахборот беради

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўлақонли таъминланиши учун кафолатлар янада мустаҳкамланади.

Энди судьялар фақат ОАВ орқали ахборот беради

Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — “Судлар мустақиллиги кафолатларини янада мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида соҳага доир муҳим янгиликлар ўз ифодасини топмоқда

 

Хусусан, судлар раисларининг маҳаллий Кенгашларга бир йилда камида бир марта ахборот тақдим этиши ҳақидаги қоида бекор қилинмоқда. Шу муносабат билан судларга ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориши белгиланмоқда.

 

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўлақонли таъминланиши учун кафолатлар янада мустаҳкамланади. Шу билан бирга, судьяларга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишининг олди олиниб, жамиятнинг судлар фаолияти тўғрисида мунтазам ахборот олиб бориши учун қатъий ҳуқуқий асос яратилади.

 

Айни пайтда Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ушбу қонун лойиҳаси қуйи палатанинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиши учун режалаштирилмоқда.

 

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"