Андижонда газ баллони омборида ёнғин чиқди
Вилоят ҳокимлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

Кеча, 12 январь куни Андижон вилояти Бўстон туманидаги газ баллони омборида ёнғин юз берди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Бўстон тумани газ таъминоти бўлими тасарруфидаги суюлтирилган газ баллонлари сақланувчи омборда ёнғин содир бўлган.
Ушбу ёнғин газ баллонларидан бирида рўй берган чақнашдан келиб чиққан. Ҳозирда ёнғин ФВ ходимлари томонидан тўлиқ ўчирилди.







