АҚШ Ямандаги ҳусийларга яна ҳужум қилди
Кеча ҳам Буюк Британия билан ҳамкорликда қуролли ҳужум уюштирилганди.

Яман пойтахти Сана шимолида Америка қўшинлари томонидан янги ҳаво ҳужумлари уюштирилди. АҚШ расмийсига кўра, у ҳусийлар фойдаланадиган радар объектларига қаратилган.
Бир кун олдин Санадаги ўнга яқин нишонга АҚШ ва Британия кучлари ҳужум қилганди. Бу ҳусийларнинг Қизил денгиздаги халқаро юк ташиш йўлларига ўт очиш ҳаракатларини тўхтатишга қаратилганди.
Агар ҳусийлар Қизил денгиздаги тижорий кемаларга учувчисиз самолётлар ва ракета ҳужумларини амалга оширишда давом этса, АҚШ қўшимча ҳарбий чоралар кўриш билан таҳдид қилди.







