Фазода ҳалқасимон улкан тузилма аниқланди
Британия олимлари улкан ўлчамдаги галактика кластерларидан ташкил топган ҳалқасимон тузилмани аниқлашга муваффақ бўлишди.

Астрономлар топилмани "Катта ҳалқа" деб аташди va ниҳоятда улкан бўлгани uchun фазо борасидаги анъанавий тушунчага нисбатан шубҳа уйғотади. Тузилманинг диаметри 1,3 миллиард ёруғлик йилини ташкил этади. Ердан кўринадиган Ой bilan қиёслаганда, тунги осмондаги бу ҳалқанинг ўлчами 15 баробар катта бўлади.
Ҳалқани оддий кўз bilan кўришнинг иложи йўқ, чунки у жуда катта масофада — Ердан тахминан 9 миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган.
Ушбу тузилманинг кашф этилиши космологиянинг асосий тамойилларига шубҳа уйғотади. Космологик принципга кўра, материя коинотда тенг тақсимланиши даркор, шу сабабли "Катта ҳалқа" каби улкан шаклланишлар мавжуд бўлиши мумкин эмас.







