Самарқанддаги тўқайзорга ўт кетди
Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Бугун, 13 январь куни Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги тўқайзорда ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси дастлабки маълумотларни очиқлади.
Қайд этилишича, соат 16:30 ларда Жомбой тумани «Олмазор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Зарафшон» дарёси бўйидаги тўқайзорда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Ёнғинни бартараф этишга ФВБ нинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабарлар келиб тушмаган
Ҳозирда ФВБ ходимлар томонидан ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.







