Жаҳон

Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайди

Бу бўйича таҳлил натижалари эълон қилинди.

Тошкентда уй-жой ижара нархлари пасайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жой учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлил қилди.

 

2023 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўртача ва тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун ижара нархларида тушиш кузатилди. Лекин 4 хонали хонадонларнинг ижара нархларида кўтарилиш қайд этилган.

 

2023 йилнинг сўнгги ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ноябрь ойидагига нисбатан ўртача 0,3 фоизга пасайган.

 

Ушбу гуруҳда 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ноябрь ойидагига нисбатан ўртача 0,2 фоизга пасайиб, 400 долларни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархлари (443 доллар) 1 фоизга, 3 хонали уйларнинг ижара нархлари (515 доллар) 0,7 фоизга арзонлашган. 4 хонали уйларнинг ўртача ижара нархлари (594 доллар) эса 0,7 фоизга ошган.

 

Тўлиқ таъмирланган гуруҳдаги уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида 0,4 фоиз тушиш кузатилди. Хусусан, шаҳар бўйича 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари (476 доллар) 2 фоиз арзонлашган бўлса, 2 хонали (653 доллар) ва 3 хонали (782 доллар) уйлар учун ушбу кўрсаткич мос равишда 0,3 фоиз ва 0,4 фоизни ташкил этган. Лекин, 4 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари 0,9 фоиз қимматлашган ва 915 долларга етган.

 

Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) усулида тўпланди. Бунда ноябрь ойи учун 45.4 мингта ва декабрь ойи учун 41.4 мингта маълумотдан фойдаланилди.

custom img

Испания Сеутадаги миграция инқирози сабаб Европа Иттифоқидан фавқулодда маблағ сўради

Июль охирида Марокашдан 70 мингдан ортиқ мигрант Сеутага киришга уринган, қурбонлар қайд этилган.

custom img

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 65 га яқин ходим ва 19 та техника жалб қилинган.

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"