Австралияда самолёт қулаб тушди
Оқибатда икки йўловчи вафот этган.

Австралияда енгил моторли самолёт гольф майдончасига қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
“Квинсленд минтақавий гольф клубига кираверишда енгил моторли самолётнинг қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, воқеа жойида полиция икки кекса йўловчини қутқариб олган, аммо улар кейинчалик олган жароҳатлари сабаб вафот этган.







