Шимолий Корея номаълум баллистик ракета учирди
У Япон денгизи томонга қулаб тушган.

Шимолий Корея Япония денгизи томон номаълум баллистик ракета учирди, деб хабар берди Ёнҳап агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб.
Ҳарбийларга кўра, бу Шимолий Корея томонидан 2024 йилда учирилган биринчи ракета.
Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни эрталаб КХДР ҳарбийлари Сариқ денгизда Жанубий Корея билан амалда денгиз чегараси бўлган Шимолий демаркация чизиғидан шимолда жойлашган денгиз буфер зонасига артиллериядан ўт очди. Сеул отишмани провокация деб атади, Жанубий Корея ҳарбийлари Пхенянни инқирозли вазиятларга олиб келадиган ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.







