Ўзбекистон

“Тадбиркорлар синфи жамиятда етакчи кучга айланмоқда”

Президент тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди.

“Тадбиркорлар синфи жамиятда етакчи кучга айланмоқда”

 

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини жорий қилиш бўйича тақдимот билан танишди.

 

Тадбиркорликни ривожлантириш давлат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналиши. Бизнес учун шароитлар изчил яхшиланиб бормоқда. Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида тадбиркорларга янада қулайликлар яратилади. Бу 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлашда жуда муҳим ўрин тутади. Бу мақсадлар учун 83 триллион сўм ва 275 миллион доллар кредит ҳамда субсидиялар йўналтирилиши кўзда тутилган.

 

Рейтинг жорий қилиниши тадбиркорлар фаолияти учун ўзига хос рағбат бўлади. Бунинг аҳамияти ҳақида давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида айтилган эди. Шундан сўнг мазкур рейтингнинг мезонлари ва тартиб-тамойиллари ишлаб чиқилди.

 

Унга кўра, тадбиркорлар фаолият даври, рентабеллик даражаси, тўлов интизоми, аҳоли бандлигидаги ўрни ва иш ҳақи каби 23 та мезон асосида 4 та тоифага ажратилади. Бу солиқ, адлия ва суд органлари маълумотлари асосида шаклланади. Ҳар бир тадбиркор ўз ўрни ва баҳосини реал вақтда билиб бориши мумкин бўлади.

 

Рейтинги юқори тадбиркорлар учун барча солиқ текширувлари бекор бўлади, қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда ва бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов уч кунда қайтариб берилади. Товарларни импорт қилишда ва сотишда қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади. Аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади. Бунда камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни бирйўла амалга оширганда, қолган суммага йиллик фоизлар ҳисобланмайди.

 

Бундай рейтинг шунинг учун ҳам муҳимки, энди тадбиркорлар фаолиятига солиқчилар эмас, электрон тизим баҳо беради. Келгусида субсидия, имтиёз ва преференциялар рейтингдан келиб чиқиб берилади. Кўрсаткичи паст бўлганлар интизомли тадбиркорлар сафига кириш ва кўпроқ имкониятга эга бўлиш учун ҳаракат қилади.

 

Яна бир томони, бу рейтинг тадбиркорларга ўз ҳамкорлари тўғрисида ишончли маълумот берувчи ҳимоя тизимига айланади. Яъни, шубҳали шартномалар ва инсофсиз рақобатга чек қўйилиб, “яширин” иқтисодиёт қисқаради.

 

Давлат раҳбари бу тизимни пухта ишлаб чиқиб, адолатли ва самарали йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. 

 

– Тадбиркорларнинг таклифлари асосида бизнес учун шароитларни тобора яхшилаб боряпмиз. Яқинда қабул қилинган қарорлар билан 16 та лицензия ва 34 турдаги ҳисоботни бекор қилдик. Тадбиркорлар синфи жамиятда етакчи кучга айланмоқда, ёшлар уларга қараб интилмоқда. Энди ушбу рейтинг орқали тадбиркорлар ўртасида қонунларга итоат қилиш, интизомли ва ҳаракатчан бўлишни рағбатлантириш зарур. Буни жорий қилиш ва самарадорлигини таъминлашда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгашининг ўрни катта бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Тақдимотда “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” платформаси 1 мартга қадар ишга туширилиши белгилаб олинди. Савдо-саноат палатаси томонидан жойларда учрашувлар ўтказилиб, рейтинг имкониятларини тушунтириш ишлари олиб борилади. Субсидия, имтиёз ва преференциялар ажратишнинг шаффоф тизими йўлга қўйилади.

 

Рейтинги паст тадбиркорлар билан манзилли ишлаб, фаолиятини жонлантириш ва тиклашга ёрдам бериш муҳимлиги қайд этилди.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"