Бугун биринчи тур ўйинлари якунланади
Осиё кубоги қизғин паллага кириб бормоқда.

Бугун, 16 январь куни чемпионатнинг "Ф" гуруҳида Таиланд – Қирғиз Республикаси, Саудия Арабистони ва Уммон терма жамоалари қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Ушбу ўйинлардан сўнг мусобақанинг гуруҳ босқичида биринчи тур учрашувлари якунланади.
Хабарингиз бор ушбу мусобақада терма жамоамиз илк учрашувда Сурия билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган эди. Ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 январь куни Ҳиндистонга қарши ўтадиган ўйинга тайёрланмоқда. Термамизнинг кечаги машғулотларида жамоа сардори Жалолиддин Машарипов номаълум сабабларга кўра иштирок этмади. Умид қиламизки, тажрибали футболчимизнинг саломатлиги жойида ва олдиндаги муҳим учрашувларда майдонга тушади.







