Спорт

"Реал"да Килианга жой йўқ

Футболчи яна Парижда қоладими?

"Реал"да Килианга жой йўқ

 

Килиан Мбаппе 2022 йилда "Реал"га ўтиши мумкин эди. Бунинг учун ҳаммаси яхши кетаётганди: футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси якунланаётганди, Мадридда эса суперюлдузнинг ўрни бўшаб қолганди. Бензема ўзининг энг юқори чўққисида эди, лекин ундаги ёш билан боғлиқ ҳолат уни тез орада алмаштириш кераклигини билдирарди.

 

ОАВ Мбаппе қаерда ўйнаши, Анчелотти унга қандай мос келиши ва Килиан "Реал Мадрид" таркибида қанча "Олтин тўп" ютишини аллақачон тахмин қилишган. Аммо, кейин Мбаппе "ПСЖ" билан шартномасини узайтирди. Ва барча фантазиялар пучга чиқди.

 

2024 йил. Мбаппенинг Париж билан шартномаси яна якунига етмоқда. Ва ОАВ яна уни "Реал"га ўтиш мумкинлиги ҳақида ёзишади. Аммо, бир жиҳат бор: унинг ўрни аллақачон банд қилинган. Мадрид Жуде Беллингҳам билан шартнома имзолади, ҳужумни тиклади ва янгилади. Ҳамда бу рақобатда Мбаппе учун жой йўқдек.

 

Бензема кетганидан кейин Анчелотти ҳужумни қайтадан ўйлаб кўрди. Энди тезкор Винициус ва Родриго олдинда ҳаракатланишмоқда, Беллингҳам ҳам мунтазам равишда ҳужумларда иштирок этмоқда.

 

Бугунги «Реал» мувозанатли. У мукаммал эмас, у дахлсиз эмас. Аммо янгиланиш жараёнида бўлган жамоа учун "Реал Мадрид" ажойиб формада. Албатта, биз ҳали ҳам Модрич ва Крооснинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ўйлашимиз керак. Аммо, ҳужумда "Реал" аллақачон ёш, янги ва сермаҳсул ҳаракатларни амалга ошириб бўлган. Бунда Мбаппенинг роли йўқ.

 

Француз "Реал"ни кучлироқ қила оладими? Назарий жиҳатдан, албатта, ҳа. Мбаппе топ футболчи, унинг истеъдоди сўроқ остида эмас. Яна бир муҳим жиҳат: Эндрик ёзда "Реал"га келади. Катталар даражасида у ҳали Мбаппедек ўзини кўрсата олгани йўқ. Аммо, у феномен сифатида тасдиқланган ва 17 ёшида ажойиб натижаларни кўрсатмоқда. Эндрик "Палмейрас" сафида аллақачон 60 та ўйин ўтказган, у аллақачон Бразилия терма жамоасида баҳсларда иштирок этмоқда.

 

"Реал Мадрид" Мбаппени фақат супер юлдузни қўлдан бой бермаслик учун сотиб олиши мумкин. Аммо, Флорентино Перес 2000 йилларнинг бошларида, Галактикосни йиғган пайтида бундан азият чекканга ўхшайди. "Реал Мадрид"га иккинчи марта келганида Перес иложи борича ҳушёр ва эҳтиёткор инсонга айланди

 

Ўзингиз баҳо беринг, ким яхшироқ ҳаракат қилмоқда: Мбаппе ёки "Реал". Мадрид Килиансиз анча хотиржам ўйнашда давом этмоқда. Бу яхшиланиши мумкин, аммо ёмонлашмайди.

 

Мбаппе "Реал"га ўтмаганда тақдирда нима қилиши керак? "ПСЖ" билан яна шартномани узайтирадими? Ёки Англияга кетадими? Ёки Саудия Арабистонига ўтадими? Бу яна бир катта савол. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

"Реал"да Килианга жой йўқ | Zamon.uz