Спорт

"Рома"даги ғалабали ва аламли йиллар

Жозени шафқатсизларча клубдан ҳайдаб юборишди.

"Рома"даги ғалабали ва аламли йиллар

 

"Рома" раҳбарияти "Милан"дан меҳмонда (1:3) учралган мағлубиятдан сўнг Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди. У учрашувни трибунадан кузатиб борди, чунки мураббий ўтган ҳафта "Аталанта" билан ўйинда (1:1) қизил карточка олганди. Бироқ, бу ҳолат Жозега ёрдам бермади. "бўрилар" айни вақтда пешқадам "Интер"дан 22 очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.

 

Моуриньо 2021 йилдан бери "Рома"ни бошқариб келаётганди, унинг қўл остида жамоа 2021/2022 йилги мавсумда Конференция лигасида ғолиб чиқди, шунингдек, 2022/2023 йилги мавсумда Европа Лигаси финалига чиқди. Бироқ, Жозенинг фаолиятида жиддий ўзгариш кутилмади.

 

"Рома" ва Моуриньо ўртасида шартнома имзоланган куни "бўрилар" эгалари Фридкинлар оиласи мураббийга "Веспа" скутерини совға қилишди. Жозе уни бир неча бор жамоанинг машғулотларига олиб борган ва бир марта шундай деган: "Кетган куним уни ўзим билан олиб кетаман". Сўнгги пайтларда "Рома"нинг ўйини худди, ўша скутерда юришни эслатди.

 

Умуман олганда, мураббий узоқ вақт Римда қолди. "Манчестер Юнайтед" уни икки ярим йилдан сўнг 2018 йилнинг декабрида истеъфога чиқарганди. "Тоттенҳем" 18 ойдан кейин ундан қутулди. Жозе ҳеч қачон бир жамоада уч мавсумдан ортиқ қолмаган, лекин ўтган йили у барча ташқи таклифларни рад этди.

 

Бугунги кунда мураббий ҳамма нарсадан кўра садоқатни қадрлайди ва Римни бу борада идеал жой деб ҳисоблаш мумкин. Маҳаллий мухлислар учун клубга содиқлик шунчаки қуруқ гап эмас. Франческо Тотти нафақат ўзининг таъсирчан ўйинлари ва жозибали голлари, балки "Реал Мадрид"га ўзининг энг яхши чоғида қўшилишни рад этгани учун ҳам "бўрилар"нинг кумирига айланди. Ҳужумчи бутун фаолиятини "Рома"да ўтказди ва Жозе ҳам фаолиятини тугатгандан сўнг, "Абадий шаҳар"да бу жойни тўлдириши мумкинлигини ҳис қилганди. Орзу ушалиши ҳам мумкин эди, аммо, афсуски, Жозе "Рома" бошчилигидаги энг муҳим учрашувда мағлуб бўлди. 2023 йилги Европа лигаси финалида "Севиля"дан ҳужумкор мағлубият унинг тақдирини ҳал қилган воқеа бўлди. Римликлар пенальтилар церийасида испанларга мағлуб бўлишди.

 

Европа Лигаси финалидаги ғалаба нафақат мураббийга катта ишонч бағишлаши, балки жамоани янги ютуқлар сари кучлантириши мумкин эди. Моуриньо клубларида ҳамма нарса доимо ҳиссиётлар устига қурилган.

 

Жозе римликлар билан Конференция лигасида ғолиб чиқмагунча, ҳеч бир Италия клуби Европа кубогини қўлга кирита олмаган. Бу "Рома"нинг 1991 йилдан бери Европадаги илк финали ва 14 йилдаги илк соврини эди. Ғалаба 100 000 дан ортиқ мухлисларни Моуринёнинг устки очиқ автобусда Колизей ёнидан ўтишини томоша қилиш учун кўчага олиб чиқди.

 

Моуриньо ҳақиқатан ҳам Римда "Интер"даги аурага ўхшаш нарсани қурмоқчи эди, аммо ҳиссиётлар мураккаб нарса. Эҳтирос ва мотивация доимо бирор нарса билан таъминланиши керак, акс ҳолда муносабатлар йўқолади. Дастлабки икки мавсумда ҳаммаси яхши чиқди ва Жозе шон-шуҳрат қозонди. Бироқ, клуб хўжайинлари кўпроқ нарсани хоҳлашди. Улар учун қўйилган мақсадларга эришилмаса, кичик натижалар муҳим эмасди. Улардан асосийси Чемпионлар лигасида иштирок этиш бўлиб қолади. Уч ярим йиллик даврда Фридкинлар клубни сотиб олиш, лойиҳага пул тикиш ва "Рома"ни биржадан делистинг қилиш учун 800 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади. Янги хўжайинлар, шунингдек, Моуриньони лигадаги энг кўп маош олувчи мураббийга айлантиришди.

 

Жозенинг Римдаги биринчи мавсуми учун трансфер харажатлари 113 миллион еврони ташкил этди, шу жумладан бир футболчи учун клуб рекорди – ҳужумчи Темми Абраҳам учун 41 миллион евро сарланди. Шу билан бирга, иш ҳақи фонди, маълумотларига кўра, А серияда учинчи ўринда туради.

 

Моуриньо сўнгги дақиқаларгача "Рома"да қолмоқчи эди, бироқ ҳаммаси унинг четлатилиши билан якунланди. Ички ғалабалар кам бўлишига қарамай, Жозени "Рома"даги сўнгги кунигача ҳурмат қилишди – Конференция лигаси кубоги ва Европа лигаси финалидан олинган адреналин мухлисларга кайфият улашди. Фридкинлар вазиятни бутунлай бошқача ва совуққонлик билан қабул қилишади. Улар клубга келганларида, кўпроқ нарсани орзу қилишди. Замонавий футболнинг иқтисоди шундайки, барқарор ривожланиш керак, акс ҳолда бир кун келиб банкрот бўлиб қолишингиз мумкин. "Рома"нинг йўқотишлари эса жуда катта. 2019/2020 йилги мавсумда 204 миллион евро, 2020/2021 йилги мавсумда 185 миллион евро, 2021/2022 йилги мавсумда 219 миллион евро ва ўтган мавсумда 102 миллион евро йўқотишлар бўлди. "Рома"нинг Италия чемпионатидаги ҳозирги ҳолатини ҳисобга олсак, жамоанинг Чемпионлар Лигаси зонасида чиқиш имконияти минимал, ҳаттоки, Европа мусобақаларисиз қолиб кетиш хавфи ҳам бор.

 

Бу Моуриньо учун қийин ва мисли кўрилмаган ҳолат эди. Одатда у "Порту" ёки "Интер"даги каби бошқа клубларни ғалаба билан тарк этган ёки учинчи мавсумда ишдан бўшатилган. Римдаги вазият истеъфо томон кетаётгани аниқ эди. "Рома" каби Жозега ҳам янги чақирув керак. Скутерни ишга тушириш ва янги даврни бошлаш вақти келди.

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"