Сон тўққизинчи бор Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди
У Роналдуни ортда қолдирди.

"Тоттенҳем" клуби ва Жанубий Корея миллий жамоаси ҳужумчиси осиёлик футбол журналистлари ва экспертлари ўртасидаги овоз беришда 22,9 фоиз очко тўплади. Сон ўз фаолиятида 9 ва кетма-кет 7-бор ушбу мукофотни қўлга киритди.
Сўров натижаларига кўра, 2-ўринни Ким Мин Чже ("Наполи"/"Бавария", Жанубий Корея миллий жамоаси) эгаллади – у 19,54 фоиз овоз олди. Кучли учликни 17,06% овоз билан Криштиану Роналду ("Ал-Наср", Португалия) якунлади.
Маълумот учун, Осиёнинг энг яхши футболчиси учун совринга ОФК таркибига кирувчи мамлакатлар вакили ёки Осиёда ўйнайдиган легионерлар даъвогарлик қилишлари мумкин.







