энг долзарб

Тошкентда эр-хотин ва 3 яшар бола вафот этди

Оиланинг икки нафар аъзоси эса жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Тошкентда эр-хотин ва 3 яшар бола вафот этди

Жорий йилнинг 16 январь куни тахминан соат 17:00 атрофида Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИО ФМБ НҚга келиб тушган хабарга кўра, Учтепа тумани, 1-Тонг кўчаси 25-уйда яшовчи фуқаролар М.Н., С.С., З.А., М.С. ҳамда Ф.С. хушсиз ҳолда ўз яшаш хонадонида топилганлиги ҳолати юзасидан хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойи ва мурда тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган вақтда фуқаролар 1987 йилда туғилган М.Н. ва 2020 йилда туғилган С.С. вафот этганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

 

Шунингдек, РШТЁИМнинг токсикология бўлимига оғир аҳволда олиб борилган 1984 йилда туғилган фуқаро З.А. ҳам кўрсатилган тез-тиббий ёрдамга қарамасдан 2023 йил 17 январь куни вафот этган.

 

Бундан ташқари фуқаролар 2011 йилда туғилган М.С., 2023 йилда туғилган Ф.С. ҳушсиз ҳолатда топилиб, РШТЁИМнинг Токсикология жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

 

Ҳодиса жойидан турли хил гиёҳ ва дори воситалари, хонадонда истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг барчаси ашёвий далил сифатида олинган.

 

Жорий йил 16 январь куни Учтепа туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми “а” банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"