Жаҳон

Қирғизистон собиқ бош вазирининг ўғли қидирувга берилди

У марҳум криминал авторитет Қамчи Кўлбоевнинг жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланмоқда.

Қирғизистон собиқ бош вазирининг ўғли қидирувга берилди

 

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакатнинг собиқ бош вазирининг ўғлига нисбатан сиртдан қидирув эълон қилди. У марҳум криминал авторитет Қамчи Кўлбоевнинг жиноий даромадларни легаллаштирганда айбланмоқда.

 

МХДҚ маълумотларига кўра, жиноий даромадларни легаллаштириш ва уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини молиялаштириш фактлари 2018 йилдан буён Кўлбоев уюшган жиноий гуруҳи вакиллари билан бизнес алоқада бўлган Қирғизистон Республикаси фуқароси М.У.Д. фаолиятида аниқланган.

 

Қайд этилишича, М.У.Д. Қамчи Кўлбоев билан биргаликда Иссиқкўл вилоятидаги “Kaganat” пансионати ҳудудидаги "Flamingo Bay" ресторани ва Чўлпон-Ота шаҳридаги “Vhite” тунги клубига эгалик қилган, шунингдек, “Ordo” савдо-кўнгилочар мажмуасида элита тунги клуби очишни режалаштирган.

 

 

Қайд этилишича, "М.У.Д." Бишкекдаги "Sosial Soffe", “Urban”, "Sushi Room", "Red SoV", “Sakes/bubbles”, "My shisha", “Aroma”, "Testo Mesto" каби 10 дан ортиқ элита муассасаларига хизмат кўрсатувчи ресторан бизнеси бошқарув компаниясининг эгаси. Олинган даромаднинг бир қисми уюшган жиноий гуруҳларни молиялаштиришга сарфланган.

 

17 январь куни М.У.Д. Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 261-моддаси “Жиноят содир этишда уюшган гуруҳда иштирок этиш”да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, сиртдан қидирувга берилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қирғизистон собиқ бош вазирининг ўғли қидирувга берилди | Zamon.uz