Жаҳон

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

 

АҚШ маъмурияти Эронга қарши навбатдаги зарбалар доирасида мамлакат сиёсий раҳбариятининг айрим вакилларини нишонга олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда NBC News АҚШ расмийси ва муҳокамалардан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.

 

Телеканал маълумотига кўра, Трамп маъмурияти вакиллари бу масалада икки гуруҳга бўлинган. Зарба бериш тарафдорлари бундай ҳаракатлар президентга можарони якунлаш имконини бериши мумкин деб ҳисоблайди. Бунга қаршилар эса Эрон раҳбариятининг ўлдирилиши Теҳрон позициясини янада кескинлаштириши ва тинчлик музокараларига путур етказиши мумкинлигидан хавотирда.

 

АҚШ ҳарбий раҳбарияти ҳам бундай ҳужумлар ортидан Америка расмийларига нисбатан хавфсизлик таҳдидлари кучайиши мумкинлигини билдирган. Манбаларга кўра, Трамп ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган.

 

Эрон ва АҚШ ўртасидаги можаро февраль ойи охирида бошланган. Урушнинг дастлабки кунида АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлган. Март ойида унинг ўғли Мужтабо Хоманаий ворис этиб тайинланган.

 

NBC манбаларининг таъкидлашича, Эрон раҳбарларини нишонга олиш имконияти аввалдан муҳокама қилинган, бироқ сўнгги ҳафталарда урушни тугатиш йўлларини излаш жараёнида бу масала юзасидан мунозаралар кучайган.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Истанбулда ноқулай об-ҳаво: 18 та самолёт бошқа аэропортларга қўнди

Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан, кучли ривожланган кумулонимбус булутлари самолётларнинг хавфсиз қўнишига тўсқинлик қилган.

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроил ҳужумлари Ғазони “заҳарли хароба”га айлантирди — Oxfam

Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари сув, тупроқ ва ҳавонинг кенг кўламда ифлосланишига олиб келиб, аҳоли саломатлиги ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдирмоқда.