"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко
Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко ʼ"ПУЛ Первого"га берган интеврюсида Украина Президенти Зеленскийни Россия Федерацияси пойтахти Москвага бориб, Владимир Путин билан музокара ўтказишга ва уч славян халқи келишиб олишига чорлади.
Лукашенко уруш ва Украина, Беларусь ҳамда Россиянинг келажаги ҳақида хавотирда эканлигини билдиради. "Агар у таклифимга кўнса, халқ ҳам бундан мамнун бўлади ва аксинча боришни қабул қилмаса, унда унинг ўзи автомат билан фронтга бориб урушда қатнашсин!" - дейди Лукашенко.
Зеленский эса бунга қарши унга жавобан "Лукашенко Путинни олиб, Киевга келсин, уларга хавф туғдирадиган ҳеч қандай ҳаракат содир этилмайди. Зеро, биз шунчаки музокара олиб борамиз" - деди.







