Жаҳон

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

 

Дональд Трамп Украина ва Россия ўртасидаги урушни январь ойига қадар якунлаш имкониятига шубҳа билдирди. У можарони ҳал қилиш учун аниқ муддат белгиланмаганини айтди. Бу ҳақда Трамп The New York Post нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

 

Журналист ундан Украина президенти Владимир Зеленскийнинг америкалик музокарачилар январгача тинчлик келишувига эришишни истатаётгани ҳақидаги баёнотига муносабатини сўраган. Трамп саволга кулиб жавоб берган.

 

«Мен шунчаки бу можаро тугашини истайман. Менда ҳеч қандай муддат йўқ. Танго учун икки киши керак, шунинг учун кўрамиз», деган АҚШ президенти.

 

Унинг айтишича, баъзан Россия келишувга тайёр кўринади, бошқа пайтларда эса Украина шундай позицияни намоён этади.

 

Аввалроқ Зеленский Bloomberg нашрига берган интервьюсида АҚШ вакиллари Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнер тинчлик келишувини имкон қадар тезроқ, идеал ҳолатда эса январь ойигача имзолаш тарафдори эканини айтганди. Украина президенти тинчликка эришишни исташини, бироқ бу мамлакат манфаатлари ҳисобига бўлмаслиги кераклигини таъкидлаган.

 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Украина бўйича навбатдаги музокаралар санаси ҳозирча белгиланмаганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, Россия раҳбарияти Абу-Дабидаги музокаралар давом этиши керак деб ҳисоблайди.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

Британияда жазирама оқибатлари: 5 258 киши ҳалок бўлди

2026 йил ёзи 1884 йилдан буён минтақадаги энг иссиқ ёз бўлган.

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Европа Тожикистондан норози: Путин ташрифи ортидаги сиёсий можаро

Владимир Путин Тожикистонга ташриф буюрди. Халқаро жиноий суд томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилган Россия президентини Душанбе ҳибсга олмади. Бунинг ортидан Тожикистон Рим статутидан чиқиш ҳақида БМТга расмий билдиришнома юборди.

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Эрон музокаралардан бош тортди: АҚШ етти шартга рози бўлиши керак

Теҳрон янги тажовузкор ҳаракатлар содир этилса, ҳарбий операциялар географиясини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россияликларга Шенген визаси олиш қийинлашиши мумкин: ҳарбий гувоҳнома ҳам сўралади

Россия армияси ёки унга алоқадор қуролли гуруҳларда хизмат қилган шахслар учун кириш тақиқланиши мумкин.

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Спортчилар ва банкларга чеклов: Европа Иттифоқи Россияга қарши 22-санкциялар пакетини тақдим этди

Таклиф этилаётган чекловлар молиявий хизматлар, криптовалюталар ва энергетика секторини ҳам қамраб олади.

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Ҳиндистондан Непалга 1,62 млрд долларлик ёрдам: маблағ сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади

Табиий офат оқибатида тахминан 1 500 киши ҳалок бўлган, 5 200 киши бедарак йўқолган ёки ҳалок бўлган деб тахмин қилинмоқда.