Австралия — Ўзбекистон ўйинини японлар бошқаради
Баҳс 23 январ куни ўтказилади.

Қатарда ўтаётган Осиё Кубогининг 3-туридан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон ўйинини япониялик Араки Юсуке бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида хитойлик рефери ишлайди.
Маълумот учун, Араки Юсуке бу мавсумда жами 8 та халқаро баҳсда ишлаган. Жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичининг 4-туридаги "Нассажи Мозандарон" — "Навбаҳор" (1:3) ўйинида ҳакамлик қилган.







