Спорт

"Жирона"дан яна бир юриш

Довбик Беллингемга етиб олди.

"Жирона"дан яна бир юриш

 

Бу йилги Испания чемпионатида "Жирона" ҳеч бўлмаганда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун, "Севиля" эса турнирда омон қолиш учун курашмоқда. Бунинг аксини қилиш одатий ҳол, лекин футболда баъзида бир-икки мавсумда ҳаммаси остин-устун бўлиб кетади. Испания чемпионатининг 21-турида бу жамоалар Каталонияда тўқнаш келишди ва "Жирона" турнир жадвалида яна "Реал"ни ортда қолдирди.

 

"Севиля" учун ҳаммаси яхши бошланди. Ўйиннинг очилишида Кике Флорес шогирдлари майдоннинг ярмида "Жирона"га босим ўтказиб, рақибни таваккал комбинациялар орқали босимдан қутулишга мажбур қилишди. Натижада "Севиля" тезкор гол урди. Меҳмонлар Мишел жамоаси ҳимоясининг ўнг ярим қанотини ёриб ўтишди ва Ромеро ўйиндаги биринчи зарбаси билан дарвозани ишғол қилди. Ёш форвард учун бу "Севиля" сафида учинчи ўйиндаги учинчи гол бўлди, аввалроқ у "Хетафе" билан кубок баҳсида дубл қайд этганди.

 

Кейин яна бир ҳужумчи Довбикнинг вақти келди. "Жирона" майдонга жонланди ва жамоа «Севиля» ҳимоясини ёриб ўтди. Мезбонлар қанотларда Кике Флорес жамоасининг кучсизлигидан унумли фойдаланишди. Учрашувдаги иккинчи зарба иккинчи голни олиб келди. Бу голдан кейин Артём Примеранинг учинчи тўпурари Моратага етиб олди.

 

Орадан бир-икки дақиқа ўтиб "Жирона" тезликда ажойиб ҳужум уюштирди ва яна бир бор рақиб дарвозасига тўп киритди. Довбикнинг учинчи голи бутунлай бошқача бўлиб чиқди - ҳужумчи ҳаммасини ўзи қилди. У майдон марказидан очилди, кейин эса Рамосни шунчаки томошабинга айлантирди. Серхио Артёмнинг тўпни эгаллашига, ўз позициясини яхшилашига ва жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба беришга тўсқинлик қилмади. Тўртта зарба - тўртта гол! Довбик ўзининг хет-трики эвазига чемпионат тўпурари Беллингемга етиб олди. Қолаверса, танаффусга бироз вақт қолганида, "Жирона" форварди покер қайд этиб, Ла Лига мавсумидаги 15-голини киритиши мумкин эди аммо, бироз омад етишмади. "Севиля" ниҳоятда омадсиз ўйиндан кейин саросимага тушди.

 

Иккинчи бўлим бошида ёрқин, очиқ футбол бўлди! Ўйин оқими "Севиля"ни очишга мажбур қилди ва "Жирона" бўш ҳудудлардан яхши фойдаланди. Дастлаб бурчак тўпидан сўнг Эррера дарвоза устунига зарба берди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб мезбонлар ҳисобни йириклаштиришди. "Севиля"да эса танаффусдан кейин пайдо бўлган энергия аста-секин тугади. «Севиля» майдоннинг учдан бир қисмидаги узатмалари сони бўйича "Жирона"дан бир ярим баравар узиб кетди, аммо бунинг фойдаси йўқ эди, чунки мезбонларнинг ҳар қандай тезкор комбинацияси потенциал гол уришга олиб келди. Мишел жамоаси эса ўз имкониятларини ажойиб тарзда амалга оширди. Якунда "Жирона"нинг яна бир чиройли ҳужуми бешинчи гол билан якунланди.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

"Жирона"дан яна бир юриш | Zamon.uz