«Бавария»нинг икки футболчиси сафдан чиқди
Бу жамоа учун жиддий йўқотиш.

Бундеслиганинг 13-туридан ўрин олган «Унион»га қарши баҳсда (1:0) «Бавария»нинг икки футболчиси сафдан чиқди.
25 ёшли ҳимоячи Даё Упамекано сонининг орқа қисмидан жароҳат олди. Франциялик футболчи энди 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади.
26 ёшли яримҳимоячи Конрад Лаймер эса болдир суягидан жароҳатланди ва Мюнхен клубига 6 ҳафта ёрдам бера олмайдиган бўлди.







