Спорт

Баратов ва Келдиёрова Одивелаш Гран-приси чемпиони бўлди

Мусобақанинг илк кунида икки нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медални қўлга киритди.

Баратов ва Келдиёрова Одивелаш Гран-приси чемпиони бўлди

Кеча, 26 январь куни Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида икки нафар ўзбекистонлик спортчилар олтин медални қўлга киритди.

 

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Баратов ушбу спорт турида жорий йил ҳисобидан атлетларнинг илк медалига муаллифлик қилди. -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Баратов финалда бразилиялик Мишел Аугустодан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу ғалаба Баратовга жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 700 очко тақдим этади.

 

Баратовдан сўнг Диёра Келдиёрова (-52 кг) Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди. Келдиёрова муросасиз кечган чемпионлик баҳсида азалий рақибларидан бири венгриялик Река Пупп устидан яна бир бор ғалаба қозонди. Шу билан Диёра ҳам ўз ҳисобига олтин медаль қатори 700 рейтинг очкосини ёздириб қўйди.

 

Мусобақада дунёнинг 90 мамлакатидан 624 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Баратов ва Келдиёрова Одивелаш Гран-приси чемпиони бўлди | Zamon.uz